"Насаф": Туғилган кунлар муборак бўлсин!

Aziz Tukhtamuradov
24 апр 2016
Бугун “Насаф” ПФК спорт директори Виталий Николаевич Нининг ҳамда жамоамизнинг ёрдамчи мураббийи, ўтмишда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчи Шуҳрат Тошпўлатовларнинг таваллуд айёми куни.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва жамоамиз мухлислари номидан Виталий Николаевични ҳамда Шуҳрат Тошпўлатовларни бугунги туғилган кунлари билан чин қалбдан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз.

Футболимиз ривожига ва жамоамизнинг юксак чуққиларга кўтарилишидаги олиб бораётган ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Яна бир марта туғилган кунлар муборак бўлсин!

“Насаф” ПФК жамоаси


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz