UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  4 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  30 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  19 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  2 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз! Янгиликлар

"Насаф": Шамил Самигуловични табриклаймиз!

Бугун “Насаф” ПФК бош менеджери Шамил Самигулович Ярулиннинг туғилган куни. У киши бугун қутлуғ 60 ёшни қарши олдилар!

Шамил Самигуловичнинг клубимизга раҳбарлик йиллари салмоқли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида клубимиз инфратузилмасини ривожи, ишчи-ходимларга яратилаётган шароитлар, клубимизнинг қўлга киритаётган ютуқларини ва бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин.

Айниқса у киши раҳбарлигидаги ёшларга бўлган эътибор – клуб фаолиятининг устивор вазифасига айлантирилгани эътибор ва эътирофга лойиқ. Бундай саи-ҳаракатлар бугунги кунда ўз натижасини бера бошлади.

Меҳнатга чанқоқ, эришилган ютуқлар билан кифояланиб қолмайдиган раҳбаримиз, доимо изланишда ва интилишда.

Шамил ака бугун қутлуғ 60 ёшга тўлдилар! У кишини клубимизда меҳнат қилаётган барча-барча ходимлар номидан, мураббийлару-футболчилар номидан ҳамда “Насаф” клубининг кўпмингсонли мухлислари номидан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Раҳбар сифатида олиб бораётган машаққатли фаолиятингизда асло чарчаманг, деймиз!

Яна бир марта туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика