"Насаф" ПФК мухлислар билан учрашув ўтказади
13 дек 2013 17:35
Янгиликлар
"Насаф" ПФК мухлислар билан учрашув ўтказади
Ҳар бир футбол жамоасининг келажакдаги ривожланиш босқичида мухлисларнинг фикри ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кун футболида мухлислар севимли жамоаси ғалабаларига бевосита ҳисса қўшишмоқда. Шу омилларни ҳисобга олган ҳолда “Насаф” ПФК мутасаддилари келажакдаги режаларни муҳокама қилиш, шунингдек 2014 йилги мавсумда жамоани қўллаб-қувватлаш борасида янада юқори савияли ишларни йўлга қўйиш мақсадида ўзини “Насаф”нинг содиқ муҳлиси деб билган фаол ишқибозларни эртага 14 декабрь эрталабги соат 10:00 да “Марказий” стадионга таклиф этади. Ушбу йиғилишда фан-клубга аъзо бўлиш масалалари ҳамда voha.uz – мухлислар сайти билан ҳамкорликда жамоанинг янги мавсумда биргаликда қўллаш, стадионга муҳлислар ташрифини янада ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.
Барча мухлислардан фаолликни кутиб қоламиз!
Барча мухлислардан фаолликни кутиб қоламиз!
Фикрлар