"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви превьюси
09 май 2018 09:27
Янгиликлар
"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви превьюси
Суперлиганинг 11-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.
Учрашувга тайёргарликни Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" юқори даражада давом эттирмоқда. Дисквалификация ва жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар йўқ.
Олий лигада клублар 42 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 23 беллашувда зафар қучишган. 10 дуранг ва 9 мағлубият кузатилган. "Насаф" дарвозаси 59 марта ишғол қилиниб, 36 тўп ўтказиб юборилган. Қаршидаги учрашувларда 6 ғалаба, 7 дуранг ва 8 мағлубият қайд этилган.
Учрашув 11 май, жума куни 18:30да Қаршидаги "Марказий" стадионда бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар