

Эртага кун тартибида эса бир эмас икки марказий тўқнашув бор. Чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида карвонбоши "Насаф"ни қабул қилади. Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида Фарғонада 26 маротаба учрашган, 12 та ўйинда мезбонлар ғалабани ўзиники қилган. 10 та баҳсда дуранг, 4 та ўйинда "аждарлар"нинг қўли баланд келган.
"Насаф" охирги маротаба 2017 йилги мавсумда рақибининг майдонида 3 очкони қўлга киритган.
22.11.2024. "Нефтчи" - "Насаф" 2:0
02.07.2023. "Нефтчи" - "Насаф" 2:1
22.06.2022. "Нефтчи" - "Насаф" 1:1
22.09.2018. "Нефтчи" - "Насаф" 3:1
01.03.2018. "Нефтчи" - "Насаф" 0:0
13.10.2017. "Нефтчи" - "Насаф" 0:3
Учрашув эртага 19:00да старт олади



