"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?

Alisher Ostonov
10 авг 2025
Бугундан Суперлиганинг 18-тур учрашувларига старт берилади.

Эртага кун тартибида эса бир эмас икки марказий тўқнашув бор. Чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида карвонбоши "Насаф"ни қабул қилади. Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида Фарғонада 26 маротаба учрашган, 12 та ўйинда мезбонлар ғалабани ўзиники қилган. 10 та баҳсда дуранг, 4 та ўйинда "аждарлар"нинг қўли баланд келган. 


"Насаф" охирги маротаба 2017 йилги мавсумда рақибининг майдонида 3 очкони қўлга киритган.


22.11.2024. "Нефтчи" - "Насаф" 2:0

02.07.2023. "Нефтчи" - "Насаф" 2:1

22.06.2022. "Нефтчи" - "Насаф" 1:1

22.09.2018. "Нефтчи" - "Насаф" 3:1

01.03.2018. "Нефтчи" - "Насаф" 0:0 

13.10.2017. "Нефтчи" - "Насаф" 0:3


Учрашув эртага 19:00да старт олади


Alisher OstonovMuallif
Manba: championat.asia