

Самвел Бабаян бошчилигидаги миллий терма жамоамиз 27 августдан 9 сентябрга қадар йиғин олиб боради. Унда, ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Яман ва Филиппин термаларига қарши иккита расмий учрашув ўтказилади. Терма жамоа бош мураббийи "Насаф" клубидан 6 нафар футболчини ушбу йиғинга чақирган.
Булар Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Илҳом Шомуродов, Одил Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев.



