UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  16 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан Янгиликлар

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви олдидан

"Насаф" бугун Олий лиганинг 23-тур доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши саф тортади.


"Навбаҳор" жамоаси Қаршига яхши мақсадлар ила ташриф буюргани аниқ. Бироқ уларнинг мақсадлари жамоамизнинг режаларини бузиб қўймайди. "Насаф" ўз мухлислари қаршисида "Навбаҳор" қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. "Аждарлар" ҳисобида ҳозирда 48 очко мавжуд ва жамоамиз турнир жадвалида учинчи поғонани эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса Қарши сафаригача 22 ўйинда майдонга тушиб, 25 очко эгасига айланишган ва мусобақа жадвалида 11-поғонада боришмоқда.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида қуйида хабар бериб ўтгандик.

Барчага маълумки, "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ҳар қандай мусобақадаги ўйин қизғин ва кескин курашларга бой тарзда кечади. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс принципиал аҳамиятга эга. Азалий рақиблар тўқнашуви жамоаларнинг турнир жадвалидаги мавқеидан қатъий назар, мухлисларга шиддаткор футболни тақдим этиб бериши ҳеч кимга сир эмас.  


Йўқотишлар

Бу ўйинда меҳмонлар ўзларининг олти нафар футболчилари хизматидан фойдалана олишмайди. Алишер Саматов, Санъат Шихов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркиновнинг сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис ўйинни қўйиб юборишади. Шунингдек, "лочинлар" ҳимоячиси Қаҳрамон Маҳаммаджонов қўлини синдириб олганлиги боис учрашувда қатнаша олмаса, ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ҳам бетоблиги туфайли бу баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

"Насаф" таркибида ҳам баъзи йўқотишлар мавжуд. Жамоамизнинг универсал футболчиси Фарруҳ Сайфиевнинг огоҳлантиришлари сони тўрттага этгани боис бу ўйинда "аждарлар"га кўмаклаша олмайди. Жамоа марказий ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳам жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Ўтган турда "Локомотив" билан бўлган беллашувда жароҳати безовта қилиб алмаштирилган Азамат Алланиязовнинг аҳволи яхши ва "аждарлар"нинг иккинчи даврадаги энг яхши "снайпери" "лочинлар" билан бўладиган баҳсда майдонга тушиши мумкин.


Ўтган турдаги омадсизлик

Ўтган тур ҳар иккала жамоа учун омадсиз бўлди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"га, жамоамиз эса сафарда "Локомотив"га кичик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз бу сафар ўз мухлисларини хушнуд этади деган умиддамиз.

Чемпионат ўзининг ҳал қилувчи, қизғин палласига кирди. Энди ҳар бир очко муҳим аҳамият касб этади.

"Насаф" буёғига юқори мақсадлар сари олға интилишда давом этади.


Тарихий голни ким уради?

Жамоамизнинг ҳозирги кунгача Олий лигадаги киритган голлари сони 999тага етган. Юбилей, 1000-голни катта эҳтимол билан "Насаф" - "Навбаҳор" ўйинида кўришимиз мумкин бўлади. Жамоамизнинг юбилей голини ким уради деган савол кўпчиликни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. Мухлисларимизни эса тарихий воқеани ўз кўзлари билан кўришлари учун бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига чорлаб қоламиз.

Ўйин соат 18:30да, Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади.

"Насаф" жамоаси ҳар доим ўз суюкли мухлисларининг қўллаб-қувватлашларини қадрлайди ва уларнинг кўмагини юқори баҳолайди.

Стадионда ажойиб муҳит яратилса, футболчиларимиз ҳам шунга монанд чиройли ва шиддатли футболни намойиш этиб беришади.

Барча мухлисларни стадионда кутамиз!

ОЛҒА, "НАСАФ"!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика