UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:20Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнгги баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  21 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  24 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0

Coca Cola Суперлигаси. Муросасиз руҳда ўтган "Навбаҳор" — "Насаф" учрашувида кучлар тенг келди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Муросасиз руҳда ўтган "Навбаҳор" — "Насаф" учрашувида кучлар тенг келди

Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур доирасидаги "Насаф" - "Навбаҳор" ўйини якунланди.

"Насаф" - "Навбаҳор" 0:0
7 май 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадион. 19:00
Бош ҳакам:
Темурбек Тўхтасинов.
Ёрдамчи ҳакамлар: Олим Абдувасилов, Ойбек Каллахўжаев.
Захира ҳаками: Рустам Чориев.
ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев.
АВАР: Акмал Ғиёсов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Бекзод Арипов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой (18. Баҳром Абдураҳимов, 68), 9. Жавоҳир Сиддиқов (99. Азизбек Амонов, 84), 15. Жўрабек Маннонов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 84), 19. Матеус Лима Круз, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (с)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 17. Суҳроб Нуруллоев, 22. Шоҳмалик Комилов, 23. Сардор Садуллаев, 25. Бекжон Раҳматов, 29. Муҳаммаджон Раҳимов

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов (с), 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 17. Аброрбек Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шоҳруз Норхонов, 72), 22. Игор Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 77. Асадбек Собиржонов (8. Жасурбек Яхшибоев, 58)

Захира: 46. Ҳуршид Ходжаев, 9. Фарруҳ Икромов, 20. Музаффархон Мўминов, 33. Шодиёр Шодибоев, 55. Асадбек Жўрабоев, 88. Озодбек Ўктамов, 98. Давронбек Олимжонов

Огоҳлантириш: Йован Жокич (39)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Жўрабек Маннонов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев, Жавоҳир Сидиқов ўрнига Азизбек Амонов майдонга тушди.

82. Сўнгги дақиқаларда футболчиларга қараганда шифокорлар диққат марказида бўлиб турибди.

76. Мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунланди.

72. "Навбаҳор"да ўзгариш: Шоҳруз Норхонов Темурхўжа Абдухолиқовни алмаштирди.

70. Бурчак зарбасидан сўнг ким баландроққа сакраш мусобақасида "Навбаҳор" футболчилари устун келди.

68. "Насаф" таркибида ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов Акмал Мозговойни алмаштирди.

61. Яхшибоевнинг узатма аралаш зарбаси фамилиясига ўхшаш бўлмади.

58. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Асадбек Собиржонов ўрнига Жасур Яхшибоев майдонга туширилди.

52. Насруллаевнинг узатмасидан кейин "қанот чиқарган" Юсупов тўпга Баҳодир Жалолов усулида мушт туширди. Аммо ўзи ҳам белидан мушт еган кимса сингари майдонга йиқилди. 

50. Сиддиқов тўп сиғадиган даражада кенгликда чизилган нуқтадан стандарт вазият ижро этди, аммо вазият бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Қаршида салқин ҳамда футболбоп ҳарорат ҳукм сурмоқда. Майдондаги футболчилар ҳамда менинг бармоқларимга 15 дақиқа дам берамиз.


45+1. "Навбаҳор" футболчиси максимал тарзда ноаниқ зарба ижро этди.

45. Биринчи бўлимга дарсдан қочишни ёқтирадиган ўқувчилар оладиган бахога тенг дақиқа қўшиб берилди.

39. Ҳакам чўнтагидан карточкасини олиб, "Ўв бола, қўлимга қара" дея рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатган Жокичнинг попугини пасайтириб қўйди.

34. Ёки кўзойнагимни артиб олишим керак, ёки "Насаф"да орқа чизиқдаям, олдинги чизиқдаям ҳимоячилар ўйнаяпти.

33. Стандарт вазиятдан сўнг Давронов боши билан бошини чангаллайдиган зарба йўллади.

29. Жўрабековнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси билан кузатиб юборган тўпини Эргашев қучоқ очиб кутиб олди.

24. Иброҳим Йўлдошев рақиб ҳужумини бартараф этгач, бир муддат олийгоҳда камида етти йил таҳсил оладиган ходимлардан кўмак олди.

21. Жўрабековнинг қанотдан оширган узатмасидан кейин ҳаводаги курашда "Nasaf Airways" устунлик қилди.

16. Эшмуродовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Юсупов тиззаси билан қайтарди, кейинчалик Ғайбуллаевнинг ракета тезлигида йўллаган зарбасини "Навбаҳор" посбони худди шундайтезликда сакраганча бартараф этди.

13. Иккала жамоа футболчиларининг кимнинг либоси сифатли эканлиги борасида текширув ўтказиб кўрди. Ҳакам эса бу синов охири яхши натижа билан тугамаслигига кўзи етганча, ҳуштагини чалди.

10. Шеригига ишониб, ортидан келаётган рақибига тўпни олдириб қўйишига бир баҳя қолган Жокич "ширин сўзлар" қутулиб қолди. 

7. Алибек Давронов рақиб мухлисларининг кайфиятини кўтарадиган, ўз ишқибозларининг эса қовоғига қиш фаслини акс эттирадиган ҳаракат амалга оширди. Яхшиямки, "Насаф" посбони тўпга вақтида чиқиб келди.

4. Насруллаев олис масофадан зарба берди. Футболчида айб йўқ, тўп қийшиқ экан.

2. "Насаф" футболчисининг узатмасидан сўнг Собиржонов юзи билан тўпдан калтак еди. 

1. Бош ҳакам ҳайдовчи акаларни чўчитиб юборадиган буюмини ишга солганча, учрашувга старт берди.

Таниқли футбол мутахассиси, марҳум Виктор Жалилов хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.



Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Насаф" қизил, "Навбаҳор" эса кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Қаршида қаршиликларга қарши даҳшатли қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика