“Насаф” мухлислари Фарғонага жўнаб кетишди

23 май 2015, 07:08
Бугун Фарғонада Олий лига 10-турининг марказий учрашувида “Нефтчи” ва “Насаф” ўзаро куч синашади. Ушбу учрашув нафақат турнинг марказий учрашуви балки, хорижий футбол термини билан атаганда ҳақиқий дерби бўлишига ҳам шубҳа йўқ.

Ана шу учрашувда “Насаф”га далда бўлиш учун кеча кўп сонли футбол ишқибозлари Фарғона шаҳри томон йўлга чиқишди.

Шу ерда алоҳида таъкидлаш жоизки, “Насаф”нинг ОЧЛдаги деярли барча ўйинларида Фарғоналик футбол ишқибозлари ҳақиқий ишқибозлик қилишди. Водийлик мухлислар “Насаф”нинг сафардаги ва ўз майдонидаги учрашувларга ҳам масофа жуда узоқ бўлсада, келиб томоша қилишди. Бу албатта таҳсинга ва эҳтиромга сазовордир.

Иккала вилоят мухлисларида аллақачон дўстлик ришталари ҳам ривожланиб кетган. Шунинг учун йўл узоқ бўлса ҳам, воҳалик мухлислар Фарғонага футболга, дўстлар ҳузурига йўл олишди. Бу кейинги пайтда анъана тусига кириб бормоқда.

Бугун эса, ҳар иккала жамоа мухлислари ўз севикларига мухлислик қилишади. Уларга омад тилаб қоламиз!

Зиёдулла Сафаров.


Манба: voha.uz