“Насаф” – “Локомотив” учрашуви чипталари сотувда

Narzulla Saydullayev
6 окт 2017
“Насаф” эртага 7 октябр шанба куни “Марказий” стадионда Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида “Локомотив” жамоасини қабул қилади.

Учрашув соат 18:00да бошланади. Мухлисларга, эртага “Насаф” – “Локомотив” учрашуви куни Қарши шаҳрида об-ҳаво очиқ бўлишини ва 18 даража иссиқ бўлиши кутилаётганини айтиб ўтмоқчимиз.

"Насаф" - "Локомотив" учрашувига чипталар сотуви бугундан стадион чиптахоналари орқали сотувга чиқарилди.


Чипта нархлари қуйидагича:

CIP сектор – 25 000 сўмдан

Марказий секторлар (1, 2, 6, 7, 8) – 10 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 8 000 сўмдан

Қолган секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 5 000 сўмдан

Қуйидаги сурат орқали “Марказий” стадиондаги секторлар жойлашувини билиб олишингиз мумкин.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz