

Клуб футболчилари ва расмий делегацияси 4 февраль шанба куни эрталаб, Тошкент – Дубай – Ал-Даммам ҳаво йўналиши бўйича парвоз қилади. Шу куни клуб делегацияси Саудия Арабистонининг Ал-Ахса шаҳрига етиб боришни режалаштирган. Саудия Арабистонининг Аш-Шарқия округи маркази - Ал-Даммам шаҳридан Ал-Ахса шаҳригача чамаси 160 км масофани ташкил қилади.
“Насаф” жамоа мураббийлари 5 феврал куни ўйин бўлиб ўтадиган шаҳарда илк машғулотни ўтказишни режалаштирган.
Клубимиз футболчилари, мураббийлари ва делегация аъзоларига ёқимли парвоз тилаб қоламиз.
Бўлажак учрашувда эса ғалаба қозониб, юртимизга ёруғ юз билан қайтишига тилак билдириб қоламиз.




