UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Жамшид Саидов: "Ҳакамлар жуда кўп хато қилишди. Сабаби уларга пул бермаётганимиздами?"  1 18:45Карикатура: Месси ва Роналду келаси мавсум Европа Лигасида иштирок этиш хавфи остида  1 18:43Дилявер Ваниев: "Бугун ғалаба қозонишимизга шубҳам йўқ эди"  1 18:31Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки бу ютуқ клуб раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилади"  22 18:22"Милан" - "Фиорентина". Асосий таркиблар билан танишинг  1 18:18Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."  27 18:11Нўъмон Ҳасанов: "Секин-секин футболчилар мен хоҳлаган ўйинни намойиш этишмоқда"  10 18:10"Барселона" - "Осасуна" (матнли трансляция)  8 18:07Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди   29 18:06"Бунёдкор" - "Насаф" 0:1. Учрашувда урилган гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  6 18:06"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед". Бруну, Гринвуд ва Рэшфорд асосий таркибда  4 17:55"Навбаҳор" - АГМК 0:0. Учрашувдаги хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 17:55"Бухоро" - "Машъал" 1:3. Учрашувда урилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  4 17:45Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади  18 17:43"Ювентус" Погба билан бўладиган битимга Рабьони қўшишга тайёр  6

"Насаф" иккинчи ўринни олса ҳам ОЧЛда ўйнай олмайди. Бунга ким айбдор? Янгиликлар

"Насаф" иккинчи ўринни олса ҳам ОЧЛда ўйнай олмайди. Бунга ким айбдор?

2020 йилги Coca Cola Суперлигаси якунига 5та тур қолди.

Кеча АГМК Қўқонда мағлуб бўлганидан кейин Қаршининг "Насаф" клуби Бекободда ғалаба қозониб мусобақа жадвалида иккинчи ўринга чиқиб олди.

Кўпчиликда "Насаф" Осиё чемпионлар лигасида иштирок эта оладими деган савол туғилмоқда. Жавоб: йўқ.

Нимага дейишингиз мумкин. Сабаби "Насаф" 2021 йил ОФК мусобақаларида иштирок этиш учун лицензияни ололмади.

Нега ололмади? Чунки белгиланган муддатда (июль ойи охиригача) клуб керакли ҳужжатларни тақдим этмаган.

Бир йўлини қилса бўладими? Жавоб: йўқ, энди кеч.

Бунга ким айбор? "Насаф" клубининг ўзи ва лицензиялашга жавобгар ходим.

Хўш, "Насаф"да қандай камчиликлар бор? Биринчиси, клуб техник директорида "А" лицензияси йўқ. Бундан ташқари ОФК талабига кўра лицензия олиш учун клубнинг ходимларидан қарзорлиги бўлмаслиги шарт. "Насаф"да бу борада ҳам муаммо кузатилган.

Нима учун "Насаф" олдинги йилларда лицензияни олган ва ОЧЛда қатнашган?
Сабаби у вақтда клуб техник директорида (Виталий Ни) "А" лицензияси бўлган. Клубнинг молиявий ҳолати ҳам яхши бўлган ва қарзорлик бўлмаган.



Хўш, унда ОЧЛда қайси жамоа қатнашади?
Ўзбекистонга ОФК 2021 йилги мавсум учун 1+1+1 кўринишида квота берган. Чемпион тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида ўйнайди. Мамлакат кубоги соҳиби ОЧЛ плей-оффида ўйнайди. Агар чемпион ҳам, кубок соҳиби ҳам битта жамоа бўлса у ҳолда чемпионатда иккинчи ўринни олган клуб плей-оффда ўйнайди. Агар "Насаф" иккинчи ўринни сақлаб қолса ундан кейинги жамоа (агар унда ОФК лицензияси бўлса) плей-оффда ўйнайди.

2021 йилги ОФК лицензиясини олган ўзбек клублари қуйидагилар: "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург", АГМК ва "Сўғдиёна".

Яна бир савол туғилади: Битта ташкилотга тегишли бўлган клублар ОЧЛда қандай қилиб ўйнай олишади? ПФЛ бу борада ОФКга махсус хат йўллаган ва ОФК бу лойиҳани батафсил ўрганиб чиқмоқда. Бироқ бу лицензиялаш жараёни ва клубларга лицензия бериш учун ҳозирча тўсиқ бўлолмайди. ОФК бу борада якуний қарорни яқин вақт ичида ЎФА ва ПФЛга юборади.

Плей-оффда ўйнаш учун энг яхши имконият айни пайтда АГМК клубида. Сабаби "Бунёдкор" Олмалиқ клубидан 10 очкога қолиб кетган.

Суперлигада АГМКга етиб олиш қийин лекин, Ўзбекистон кубогини ютиш орқали АГМКни бемалол ортда қолдириш мумкин. Шундай экан декабрь ойидаги мамлакат кубоги "Локомотив", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" клублари учун ОЧЛ плей-оффига чиқиш учун жуда ҳам қулай имконият бўлади. АГМК ҳам кубокни ютишга уринади, ёки "Пахтакор" кубокни ҳам, чемпионликни ҳам қўлга киритишини кутади.

Бизни "қайноқ" декабрь кутмоқда. Иссиқроқ кийиниб олинг.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -85   

Фикрлар

+29   
27 окт 13:39:25
Jaruar
Bir tomondan PFL ni ham aybi bor klublarga A letsenziya bor texnik direktor bulish shart qilib qo'yish kerak , moliyaviy xolat pandemiya davrida ShGKM ni pullari turli soxalarga sarflanayapti , bunga tepadagi qorinboylar sababchi
+25   
27 окт 13:08:33
Nodirhon
Насаф бор экан чемпионатимиз куриляпти. Насафни куллаш керак УФА
+25   
27 окт 13:04:30
MIRJALOL
Nasaf ikkinchi o'rinni olsa albatta OCHL da qatnashishi kerak.
Bunday bo'lmasa adolatdan bo'lmaydi chunki o'tgan yil ham Bunyodkorda demizmi yoki O'zbekistonni istalgan bir jamoasida moliyaviy yoki stadion taraflama muammo bo'lganda qatnashadiku Rahbariyatdan ohirigacha kurashishlarini va Nasaf va Voha muhlislarini OCHL ga qaytarishlarini iltimos qilib qolamiz
T.me/Bitiklarim_M
+24   
27 окт 13:48:24
Sportfoot
Doim Nasaf Nasaf Mashal Mashal yoki Shurtan deb nomlangan jamoa nomlarini kup takrorlanaverishi yuqoridagi "tizim egalarini" joniga tegib bulgan.
Shu sabab FC Nasafni ushbu natija lari bn ham qatnosholmasligi hech kimni ajablantirmay quymoqda. Bu haqda Berdiyev ham qaysidir uyindan kiyingi intervyusida eslatib utgan edi. Shuncha vaqt talabni bajarib ohirgi 2-3yilda bajarolmasligi shubhali..kulgili.
+23   
27 окт 14:55:17
ASA.Futboll
Насаф миллий чемпионатимизнинг гултожи! Хар кандай вазиятда хам мухлислар жамоаси булиб колаверади. Нефтгаз хам Бунедкор ва шунга ухшаш жамоалар урнига асосий эътиборни Насафга каратиши мумкин эди. Но бошкалар юклаб куйишган.... угай угилларини. Максад пул ювиш факат!
+23   
27 окт 13:33:31
FC LIDS YUNAYTED
E garang adminlar hali olsa bo'larkan litsenziya. PFL xodimi bu savolga javob berdi sal òylab yozlaring. NASAFDA BOR SHAROYIT AGML METALL SUGDIYONA BUNYODKOR LOKOMATIV BU KLUBLARDA YO"Q JAVOB. BU UFA PFL NASAFNI KÒROLMAYDI
+22   
27 окт 14:50:41
Boymatov Baxrom
Ха бунга Насаф айбдор. Бошкани айбдор килиб курсатиш мантикка тугри келмайди. Масалани иккинчи тарафи ва купчилик курса хам курмайдиган еки эсдан чикарган фактлар хам бор. Йиллар давомида майда катта босим килиб Кашкадарё футболини синдиришга уринишларни хаммамиз курдик. Насаф уйинчилари пахтакорга еппасига утиб кетишлари, хакамларнинг хурмача карорлари, хомийларнинг насафдан кул узишлари, сал колса клуб йук булиб кетиши мумкин булган вазиятлар, жуда катта пулга олиб келинган паук камера ва кучма телевидения, камералари билан хеч кандай асоссиз тортиб олиниши, стадион реконтрукциясини ярим йулда тухтатилиши, насаф уйини трансляция килгунча алока сифати хар доим ёмон булиши, хар доим олинган лицензия энди олинмай колиниши, насафга катта штрафлар берилиши (насаф ва пахтакор уйинидан кейин), энг кизиги 6 уринда жуда хам чиройли ва ишончли уйнаб турган машални стадион талабга жавоб бермайди деб про лигага тушириб юборилиши ва урнига унданам баттар 4 та клуб супер лигага кулогидан тортиб чикарилиши. Хуллас гапирса гап куп. Бу нарсалар уз узидан булмайди. Насафни узида айб деган нарсага икки дунёда хам ишонмайман. Майдондан ташкари уйинларингни килувирларинг, НАСАФ ЭСА МАЙДОНДА УЗИНИ ИШИНИ КИЛУВИРАДИ, РАКИБЛАРИНИ ЧИРОЙЛИ УЙИНЛАРИ БИЛАН ЮТАВЕРАДИ. БИЗ МУХЛИСЛАР УЧУН ЧИРОЙЛИ ШИДДАТЛИ ВА ХАЛОЛ УЙНАЙДИГАН ЖАМОА ЧЕМПИОН!!!
+22   
27 окт 13:53:50
Vohidovich
Эй инсон мантикан фикрла нима учун Пфл Уфа Тошкентни айблисила Офк лицензиясини ОФК берадику. Бу ерда клуб ходимлари хужжатларни вактида такдим кила олмаганлиги учун берилмади деб йозилган.
+20   
27 окт 15:56:51
Rus Tam
Мисол учун ҳозирги вазият Пахтакор билан бўлганида чора топиларди. Қисқаси уйингдан нефть отилиб чиқса давлатники, боғингдан наша ўсиб чиқса сеники...
+20   
27 окт 14:21:02
BAVARIYA.FAN.UZ
Kutingga tiqee ochlingni zzz qivording uje hakaming ham pfl ing ham sayting ham keca jonli efirda ilojini qisa buladi dedi bunisi kutiga qarab aniq uynamaydi deydi qaysi biriga iwoniwni ham bilmaysan.mayli biza u.n yetadi 2 ni osayam ochlda uynamasa ham baribir eng karillagan klub ham chorak finaldan qaytdi.iwongan agmk lariz guruhga ham ciqolmaydi bu aniq.keyin qarz buyica yaqinda ciqqan xabarda bunikni iwcilari 7 oydan beri oylik ogani yuq dedi.navbahorniki girt wval eski trener yordamcisini 500 k kuk puli bor deb yozdiyla.biron narsani bilmasang million odam kuradigan tvga ciqvolib iloji bor demasin yoki million odam uqiydigan saytga kirib jirillama aniq deb dalbayobla.
+20   
27 окт 13:42:16
Кевин Де Брюйне
Ахмаджонов деган йибан Кашкадарё футболини кутига тикди. Биронта Тошкентда яшайдиган Кашкадарёлик итарганми Ахмаджоновни. Насаф йил бошида холатни билиб барибир чиколмаймиз. ОЧЛ ТОШКЕНТ УЧУН ДЕГАНДИ
+18   
27 окт 15:06:40
ASA.Futboll
ПФЛнинг кандай ташкилот эканлиги хаммага маълум. Улар кутиб туришади воха ва бошка айрим жамоаларини саал оеги тойишини, акс холда туртиб хам юборишади. Чунки бу жамоалар ПФЛни спорт этикасидан ташкари талабларини кабул килишмайди. Биргина Шуртан охирги мавсумда пойтахтнинг барча жамоасини, хатто Шотасига кушиб тирриллатгани хаммага аен... Кискаси бизда футбол ривожланиши учун холис ва профессиональный ташкилот булиши керак аввало...
+18   
27 окт 13:50:29
Vohidovich
FC LIDS YUNAYTED фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Litsenziyada olishda pfl yordamlashish kk
Сизнингча Хужжатларни хам Пфлни ози таййорлаб бериши керакми? Клубда ходимларга нима учун ойлик толанади унда?
+17   
27 окт 16:26:50
☬ Khorezm United ☬
Vohidovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эй инсон мантикан фикрла нима учун Пфл Уфа Тошкентни айблисила Офк лицензиясини ОФК берадику. Бу ерда клуб ходимлари хужжатларни вактида такдим кила олмаганлиги учун берилмади деб йозилган.
Siz ANIQ mana shu saytni adminlaridan biri bo'lsangiz kerak! Chunki, kuzatib o'tiribman 1 daqiqani ichida o'zingiz shu fikringizga o'zingiz 10-15 dan ziyod plus bosib tepaga chiqarib qo'ydingiz!

Hatto bu saytda ham xolislik yo'q ekan!

Qaytaraman, agar shu Nasaf Toshkentniki bo'lganida UFA bilan PFL o'sha litsenziyani olish uchun ANIQ yordam berardi!!!
+16   
27 окт 15:48:44
☬ Khorezm United ☬
E'tibor bering, Toshkentni 5 ala jamoasi ham OFK litsenziyadan o'tgan ekan(A) qoyile!

Agar shu Nasaf Toshkentni jamoasi bo'lganida UFA bilan PFL shu OFKni litsenziyasini olish uchun Nasafga ANIQ yordam berardi. Tfu bunaqa tshkilotga, bunaqa futbolga!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика