UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  127 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 Интерзонал финали доирасида Гонконгнинг "Ли Ман" клубини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ана шу беллашувнинг 56-дақиқасида "аждарлар" марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов рақиб билан тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг ноқулай йиқилиб жароҳат олган ва Ғолиб Ғайбуллаевга алмаштирилган эди.

Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат олди

Клуб матбуот хизмати Алиқуловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди. Тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳусниддин Алиқуловнинг умров суяги ёпиқ синган. Футболчи жарроҳлик амалиётини ўтади. Энди Ҳусниддин мавсум сўнггига қадар "Насаф"га ёрдам бера олмайди.


"Ҳусниддинга шифо сўраб, тезроқ жамоамиз сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 финалини 5 ноябрь куни Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ўтказади. Финал Баҳрайн пойтахти Манамадаги "Ал Муҳаррақ Стэдиум"да ўтказилади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика