UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

“Насаф” ОФК кубоги финалига пухта ҳозирлик кўриши учун Суперлиганинг 2 та учрашуви санаси ўзгаради Янгиликлар

“Насаф” ОФК кубоги финалига пухта ҳозирлик кўриши учун Суперлиганинг 2 та учрашуви санаси ўзгаради

Қаршининг “Насаф” клуби ОФК кубоги финалида тўп суриш имкониятини қўлга киритди.

Баҳрайн жамоасига қарши учрашув 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. 

“Насаф” ОФК кубогида муносиб иштирок этиб келаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Суперлига тақвимини унга қараб мослаган ҳамда 19-тур доирасидан ўрин олган “Сурхон”га қарши учрашув ишчи режа асосида 2 ноябрь санасига режалаштирилганди. Бунда Қарши клуби халқаро майдонда финал чиптасини қўлга киритса, тақвимда қайта ўзгариш бўлиши аввалдан айтилганди.

Шундан келиб чиқиб, “Насаф” иштирокидаги 2 ноябрь кунги “Сурхон”га қарши ўйин, шунингдек, 7 ноябрь санасидаги “Қўқон-1912” клубига қарши ўйин бошқа муддатга сурилди. ЎзПФЛ таклифига кўра, агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец 9-16 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА кунларига “Насаф” футболчиларини жалб қилмаса, юқоридаги икки беллашув айнан шу саналар оралиғида ўтказилади. Агар Катанец “Насаф” футболчиларини Грузияга қарши ўйинга таклиф этса, у ҳолда ЎзПФЛ режаси ўзгаради ва учрашувларнинг янги саналари алоҳида маълум қилинади. 

ЎзПФЛ “Насаф” футбол клуби ва унинг мухлисларини финал йўлланмаси билан қутлайди. Ишонамизки, жамоамиз ўз тарихида иккинчи бор ОФК кубогини қўлга киритишга эришади.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика