"Насаф" Дубайда "Крилья Советов" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
20 янв 2016, 14:01
Қаршининг "Насаф" клуби Дубай шаҳрида йиғин ўтказади.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" 5 февраль куни Дубайда Россиянинг "Крилья Советов" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Учрашув Zayed Sport City стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 26 январь куни БААга хорижий йиғинни ўтказиш учун учиб кетади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia