UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0

"Насаф": Драган Черан ўйинларига бир назар Янгиликлар

"Насаф": Драган Черан ўйинларига бир назар

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган сербиялик легионер футболчи Драган Черан ўзининг мазмунли ва фойдали ўйинлари билан мамлакатимиз футбол ишқибозларининг назарига тушди.

Келинг,  Драган Чераннинг ўтказган ўйинларига бир назар ташлайлик.

Драган шу пайтгача жамоа сафида чемпионат доирасидаги учрашувларда 11 марта майдонга тушди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 марта.

Чемпионат доирасидаги 11 учрашувда 10та гол киритди. Шулардан биттаси пенальтидан.

Кубок баҳсларида эса 3 учрашувда 1та гол киритди. Драган Черан жамоанинг 10та голига ҳаммуаллифлик ҳам қилди. У жамоанинг сўнгги ўтказган кетма-кет икки учрашувида майдонни голсиз тарк этмаяпти.

Драган жамоа сафидаги ўтказган 14 учрашувида 3 марта огоҳлантириш олди. У жами 996 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, шундан 792 дақиқаси чемпион баҳсларига тегишлидир.

Эсингизда бўлса, у дастлаб жамоа таркибида Ўзбекистон Кубогининг чорак финалининг “Насаф” – “Андижон” 2:1 жавоб учрашувида майдонга тушган эди.

Миллий чемпионат доирасидаги унинг биринчи расмий учрашуви эса “Шўртан” – “Насаф” 0:3 учрашуви саналади. Ушбу учрашувда у ўзининг дастлабки голини 69-дақиқада киритган эди.

Табиатан мулойим ва ҳазилкаш футболчи жамоа учрашувларида фаол ва тажаввузкор ўйин кўрсатиб, рақиб ҳимоячилари ҳамда дарвозабонларини доим таҳликага солиб келмоқда.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика