UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   6 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  13 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  3 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0

"Насаф" четлатилди Янгиликлар

"Насаф" четлатилди

Соҳил футболида мамлакат чемпионати старт олди.

Бундан ўн йилларча олдин Ўзбекистонда соҳил футболига тамал тоши қўйилганди. Одатда денгиз ёки океан қирғоқларида, табиий шароитда ўтказиладиган футболнинг бу тури мамлакатимизда катта сув соҳилида бўлмаса-да, кичик, сунъий кўл бўйида – “Геолог” спорт мажмуаси ҳудудидаги чўмилиш ҳавзаси ёнгинасида, “Шўртангазкимё” мажмуасининг ўша йиллардаги спортсевар раҳбарлари ташаббуси билан ихчамгина соҳил футболи майдончаси барпо этилди. Қисқа муддатда у ерда мамлакат миқёсидаги мусобақалар ўтказила бошланди. Аёллар ва эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги турнирлари катта тайёргарлик билан ташкиллаштирилар, унда Республика бўйича ўндан зиёд жамоа иштирок этарди. Бу ташаббус беш-олти йил давом эттирилди. Нима бўлдию, барчаси барҳам топди.

Орадан яна беш йил ўтиб, қачонки Ўзбекистон футболи ассоциациясида ислоҳотлар бошлангач, бу йил мазкур спорт тури яна “нафас” ола бошлади. Ёдингизда бўлса, бундан бир ой муқаддам мазкур майдонда Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ўтказилган, ўн иккита жамоа иштирок этган расмий турнирда Бухоронинг “Когон” жамоаси бош соврин соҳиби бўлганди. Мана, энди навбат мамлакат чемпионатига келди.

Кубок ўйинларида уч вилоятдан жами ўн иккита жамоа қатнашганди, бу галги баҳсларда эса тўрт вилоят вакилларидан иборат ўн тўртта жамоа ғолиблик учун кураш олиб боряпти.

Булар, “А” гуруҳи – “Адолат” (Қашқадарё вилоят хавфсизлик хизмати ходимлари);
“Машъал” (Про-лигадаги “Машъал” футбол академияси мураббийлари);
“Бинокор” (Қашқадарё биринчилиги иштирокчиси);
“Ҳуқуқ” (Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари).
“В” гуруҳи – “Олимпия” (Жиззах вилояти олимпия захиралари коллежи мураббий ва тарбияланувчилари);
“Олимпия” (Қарши спорт захиралари коллежи мураббийлари);
“Локомотив” (Қаршидаги шу номдаги спорт клуби);
“Насаф” (Суперлигадаги “Насаф” футбол академияси мураббийлари).
“С” гуруҳи – “Когон-2” (Бухоро вилояти Когон шаҳридаги футбол мактаби тарбияланувчилари);
“Нишон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги қатнашчиси);
“Косон” (шу туманнинг вилоят биринчилиги иштирокчиси);
“D” гуруҳи – “Самарқанд” (Самарқанд вилоят биринчилигида иштирок этаётган жамоалар мураббийлари терма жамоаси);
ИБЎСМ (Қаршидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари);
“Оқ олтин” (Ғузор тумани вилоят биринчилиги иштирокчиси).



Кеча старт олган чемпионатда қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Адолат” – “Ҳуқуқ” – 3:1
“Машъал” – Бинокор” – 2:3
“Жиззах” – “Насаф” ...
“Олимпия” (Қарши) – “Локомотив” – 4:1
“Нишон” – “Косон” –4:4. П.б. 0:2
ИБЎСМ – “Оқ олтин” – 5:4
“Машъал” – “Ҳуқуқ” – 3:3. П.б.1:0
“Адолат” – “Бинокор” – 5:2
“Олимпия” (Жиззах) – “Локомотив” – 5:0
“Олимпия” (Қарши) – “Насаф” ...
“Самарқанд” – ИБЎСМ – 4:3
“Нишон” – “Когон -2” ...

Рамзий маънода мусобақа мезбонлари – “Насаф” жамоаси кетма-кет иккита ўйинга келмагани учун мусобақадан четлаштирилди. Дастлабки ўйинда мағлубиятга учраб, мусобақани давом эттириш имкониятлари пасайиб кетган “Нишон” жамоаси ҳам иккинчи ўйинга келмасликни маъқул топишди ва уларга техник мағлубият ёзилди.

Гуруҳ ўйинлари бугун яна давом эттирилади. Эртага чорак ва ярим финал учрашувлари ўтказилса, 7 сентябрь куни учинчи ўрин ва финал ўйинлари ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан олтин, кумуш ва бронза медаллари, дипломлар ва махсус Кубок билан тақдирланади.

Рейтинг: -46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика