“Насаф” – “Бунёдкор” учрашувига чипталар бугундан сотувга чиқарилади

Narzulla Saydullayev
26 май 2016, 11:43
28 май шанба куни Қарши шаҳрида турнинг марказий учрашуви бўлишидан энди хабарингиз бор.

Мазкур учрашувга чиқарилган чипталар бугундан сотувга чиқарилади. Чипталар нархи стадиондаги жойларга қараб 5 000 сўмдан 15 000 сўмгача қилиб белгиланган.
 
Чипталар ҳар доимгидек “Марказий” стадион қошидаги чиптахоналарда сотилади.
 
Марҳамат, “Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви чипталарини харид қилинг ва қизиқарли учрашувни томоша қилиб, ҳордиқ чиқаринг!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz