UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  0 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  0 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  3 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2

“Насаф” бугун “Урал” (Екатеринбург) жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади Янгиликлар

“Насаф” бугун “Урал” (Екатеринбург) жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади

Бу йилги хорижий йиғинларнинг иккинчи қисмини БААда ўтказаётган “Насаф” жамоаси бугун Дубай шаҳрида назорат учрашувини ўтказади.

Назорат учрашувида жамоанинг рақиби Россиянинг Свердловск вилояти Екатеринбург шаҳрининг “Урал” жамоаси бўлади.

“Урал” жамоаси 2013 йилдан яна РПЛда иштирок этмоқда. Куни кеча “Урал” клуби Абу-Даби шаҳрида Москванинг “Спартак” клуби билан назорат учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни жамоанинг венгриялик легионери Владимир Коман 21-дақиқада ва  жамоа тўпурари Спартак Гогниев 60-дақиқада пенальтидан киритган.

Жамоада Заболотный, Новиков, Хозин, Белозеров, Данцев, Лунгу Чисамба (Замбия), Горбанец, Фидлер, Герсон Асеведо (Чили), Берхамов, Владимир Коман (Венгриия), Дорожкин, Ерохин, Бочков, Гогниев, Ставпец каби ўйинчилар фаолият олиб боришмоқда. Дарвозабон Николай Заболотный яқинда Москванинг “Спартак” жамоасидан “Урал” сафига келиб қўшилган.  

“Урал” жамоаси РПЛ биринчи даврасидан сўнг 19 ўйинда 12 очко тўплаб, турнир жадвалининг 15-поғонасини банд этиб турибди. Эслатиб ўтамиз РПЛда 16 жамоа иштирок этади.

“Насаф”нинг бугунги назорат учрашуви БАА йиғинидаги ягона учрашув бўлади. Жамоа вакиллари БААдаги йиғинни 5 февраль куни якунлашади ва 6 фераль куни у ердан Доҳа шаҳрига, “Ал-Жайиш”га қарши ОЧЛ-2014 плей-офф учрашвини ўтказиш учун жўнаб кетишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика