

Йиғин давомида футболчиларимиз тўртта назорат учрашувини ўтказишди. Дастлаб Жанубий Корея чемпиони “Чонбук Моторс” жамоаси иккита таркибда учрашув ўтказилган бўлса (0:0, 3:5), кейинги баҳсда Хитойнинг “Хенан” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Сўнги баҳс эса Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси билан ўтказилди (2:4).
“Насаф” делагацияси 7 февраль куни Шаржа-Тошкент авиайўналиши орқали юртимизга қайтиб келади. Қисқа танаффусдан кейин футболчиларимиз Қаршидаги қароргоҳларида тўпланишади ва 17 февраль куни “Пахтакор”га қарши Ўзбекистон суперкубоги учун кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади.



