

Январь ойидаги йиғинини Қаршида бошлаган "Насаф" 27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. Туркиядаги тайёргарлик 15 февралгача давом этади.
ОЧЛга тайёрланаётган қаршиликлар Анталияда 8 та назорат учрашувида майдонга тушишади. "Аждарлар"нинг Туркиядаги рақиблари "Дечич" (Черногория), "Полисся" (Украина), "Брук-Бет Термалика" (Польша), "Львов" (Украина), "Дила" (Грузия), "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Минай" (Украина), "Ордабаси" (Қозоғистон) жамоалари бўлади.




