UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  2 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  4 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3 12:38Каземиро МЮда Роналду даражасида пул ишлашни бошлаши мумкин  9 12:11МЮ клубда 47 йилдан бери ишлаётган ходимини ишдан бўшатмоқчи  4 11:42"Ювентус" жамоа хавбеки билан келишувга эришишга яқин  0 11:17Йосип Томашевич: "Ҳозирда энг катта муаммо – жисмоний ҳолат"  0 10:25МЛС. Месси гол урди ва 4 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  9 10:20Рафиньянинг “Барселона“даги тақдири маълум  23 09:50"Бетис"да ажойиб ўйин кўрсатаётган Антони фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  0 09:17ПСЖ "Реал" футболчисига ажойиб таклиф билан чиқди  4 08:45"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин  4 08:13Sofascore. Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:40Суперлига. Бугун 8-тур якунланади  7 07:00Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб камбек қилди, "Машъал" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса сафарда ютқазди  22

"Насаф" - "Ал Жайиш" учрашувидан олдин Янгиликлар

"Насаф" - "Ал Жайиш" учрашувидан олдин

Эртага ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Жайиш" учрашуви бўлиб ўтади.

"Насаф"

"Аждарлар" ОЧЛ доирасида учинчи бор ушбу жамоага қарши майдонга тушишади.

Бунга қадар ўтган икки ўйинда "Ал Жайиш" ғолиб бўлган. 2014 йил плей-оффда Қатар клуби ўз уйида 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Икки ҳафта олдин Дохада  ўтган учрашувда Сардор Рашидовнинг голи эвазига 3 очкога эга бўлганди.

"Насаф" 2012 йилдан буён илк бор Қатар клубини ўз майдонида қабул қилади. Ўша йил "Ал Райян" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди.



Бобир Абдихолиқов 2та гол уриб клубнинг ОЧЛдаги тўпурари бўлиб турибди.

Мақсуд Каримов, Азизжон Ғаниев, Дилшод Раҳматуллаев, Азамат Алланиёзов ва Шерзод Аъзамов ҳисобида биттадан огоҳлантириш бор. Навбатдаги сариқ карточка олишса бу футболчилар навбатдаги ўйинда иштирок эта олишмайди.


Ички чемпионат

"Насаф" ички чемпионатда 3-турни ўтказди. Қаршида "Обод"ни қабул қилган "аждарлар" Илҳом Шомуродовнинг голи эвазига ғолиб бўлишди - 1:0. "Насаф" 3та турдан сўнг юз фоизли натижа қайд этган тўрт клубдан бири бўлиб турибди.

Статистика

"Насаф" эртага Осиё чемпионлар лигасида 17-бор майдонга тушади. Жамоа бу мусоабақада 3 бор ғолиб бўлган ва 3 бор дуранг ўйнаган. 10 марта рақибга имконият бой берилган. 13та тўп киритилган ва 28та гол ўтказиб юборилган.

Ўз майдонида ўтган 7 учрашувнинг 2тасида муваффақият қозонган ва бир марта дуранг ўйнаган. 4 бор рақиблар Қаршидан 3 очко билан кетишган.




"Ал Жайиш"

Плей-офф босқичида "Нафт Теҳрон"ни мағлуб этган "Ал Жайиш"нинг ОЧЛдаги ғалабалари тўрттага етди. Рашидов жамоаси Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан бирга учта турда 9 очко олди.

"Ал Жайиш" иккинчи бор Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2014 йилги мавсумда "Бунёдкор" Тошкентда 2:1 ҳисобида таслим қилинганди.

Ёсир Иса, Халифа Абабакар, Али Санажд, Холид Абдулрауф ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Улар эртага огоҳлантириш олишса 5-турда майдонга туша олишмайди.

Ички чемпионат

"Ал Жайиш" ўтган ҳафта Қатар Юлдузлар лигасида "Қатар СК" билан ўйин ўтказиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мавсум тугашига 2 тур қолганида жамоа 2-ўриндаги "Ал Садд"дан бир очко ортда қолмоқда.  


Статистика

"Ал Жайиш" тўртинчи бор ОЧЛда қатнашмоқда. 2013 йил клуб 1/8 финалгача етиб борганди. 2014 йил гуруҳ босқичидан чиқа олмаган, ўтган йил гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-оффда ютқазиб қўйганди.

Эртанги баҳса клуб учун Осиё чемпионлар лигасидаги 23-баҳс бўлади. "Ал Жайиш" 12 бор ғолиб бўлган ва 5 бор дуранг ўйнаган. Қолган 5 учрашувда рақиблар устун келишган. 38та гол урилган ва 23та гол ўтказиб юборилган.

Жамоа сафарда 10та ўйин ўтказиб 4 бор зафар қучган. Икки марта дуранг қайд этган. 4 марта клуб сафардан очкосиз уйига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Ал Жайиш" учрашуви 5 апрель куни соат 18:45да Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика