Нархи 200 минг евролик футболчи янги мавсумда воҳа клубида тўп тепади

Iskandarov Abdulaziz
13 фев 2024, 13:37
Суперлига жамоаларидан қолишмаган ҳолда Про лига клублари ҳам селекция ишларига жиддий киришишган.

Трансфермаркет маълумотларига кўра, беларуслик ҳимоячи Ярослав Макушинский "Бухоро" футболчисига айланди. У клуб билан 2024 йилнинг 31 декабрь санасигача шартнома имзолаган. Футболчи "Бухоро"нинг Хўжанддаги йиғинига йўл оладиган таркибига ҳам киритилди. 

25 ёшли Макушинский фаолияти давомида "Энергетик-БГУ", "Вертикаль", "Белшина", "Смолевичи", "Локо Гомель", "Славия II", "Динамо Минск II" жамоаларида тўп тепган. Трансфермаркет портали унинг нархини 200 минг еврога баҳолаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›