"Наполи"нинг барча футболчилари "қамалди"
02 дек 2019 19:27
Янгиликлар
"Наполи"нинг барча футболчилари "қамалди"
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти А Серия доирасида "Удинезе"га қарши ўйинга яхшироқ тайёрланиш учун клуб қароргоҳи эшиклари 4 кунга қулфланишини талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча жамоа Италия чемпионати доирасида "Болонья"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоанинг ғалабасиз серияси шу орқали 8 ўйинни ташкил қилмоқда.
Анчелотти эса ўз навбатида вазиятдан чиқиб кетишни ва ғалабалар йўлига тушиб олишни истамоқда.
Ўтган ойда клуб президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббийга худди шундай таклифни қўйганида барча футболчи бунга рад жавобини берганди ва шу боисдан жаримага тортилишганди.
"Удинезе" - "Наполи" учрашуви 7 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар