

Айни дамда италияликларнинг янги мавсумда барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияси 13 та учрашувни ташкил қилади.
Кеча "Наполи" "Аякс"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Умуман олганда, неаполитанлар Чемпионлар Лигаси доирасидаги 4 ўйинда 17 та гол уриб, 4 та гол ўтказиб юборишган.
"Наполи"нинг барча мусобақалар бўйича 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси 11 ғалаба ва 2 дурангдан иборат. Умумий ҳисобда жамоа рақиблар дарвозасига 39 та тўп киритган.



