«Наполи» Пранделлини таклиф қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
27 мар 2015, 10:01
Италия терма жамоаси собиқ устози Чезаре Пранделли «Наполи»да иш бошлаши мумкин.
Клуб президенти Аурелио Де Лаурентис 57 ёшли мураббийни 2013 йилда 3,5 миллион евро маош билан ишга олмоқчи бўлганди, бироқ Пранделли Италия термасидаги фаолиятини давом эттирганди.

Ўтган йил ёзда у терма жамоадан кетди ва Туркиянинг «Галатасарой» клубида иш бошлади. Аммо ноябрь ойидаёқ истеъфога чиқди ва шундан буён ишсиз юрибди.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Бенитеснинг «Наполи» билан тузган шартномаси ёзда тугайди. «Наполи» бош мураббийи бўлишга Лучано Спаллетти, Винченцо Монтелла ва Синиша Михайлович каби мураббийлар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›