"Наполи" ўз футболчисига қатъий шарт қўйди

Sherzod Nurmatov
11 июн 2022, 22:56
Футболчи шартномани узайтирмоқчи эмас.

Хабарга кўра, "Наполи" ярим ҳимоячи Фабиан Руисга 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома таклиф қилди. Испаниялик футболчи неаполликлар билан шартномани узайтирмаяпти, чунки у ўз ватанига қайтмоқчи.

Клуб раҳбарияти футболчига қатъий шарт қўйди: ё у янги шартнома имзолайди, ёки кейинги мавсумнинг асосий қисмини захира ўриндиғида ўтказади. 26 ёшли ярим ҳимоячининг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.

Аввалроқ наполитанлар Кулибалини сотишга тайёр экани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get Italian Football News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›