“Наполи” Оспинани “Арсенал”дан сотиб олади

Футболчи тўлақонли Неаполь клуби аъзосига айланади.

“Наполи”да ижарада тўп сураётган Давид Оспинанинг трансфер ҳуқуқи “Арсенал” жамоасига тегишли. Колумбиялик дарвзабон Италия клуби томонидан 2018 йил августида 1 млн евро эвазига “Арсенал”да ижарага олинганди. Энди эса “Наполи” уни тўлақонли трансфер қилмоқчи. Трансфер суммаси 3,5 млн еврога баҳоланмоқда.


Манба: Football Italia