"Наполи" Осимхенга рекорд маош таклиф қилди

Mirjalol Normatov
13 дек 2023, 00:26
"Наполи" раҳбарияти ҳужумчи Виктор Осимхеннинг таркибда қолишини истайди.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, неаполликлар футболчиси учун 2027 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган, унда йиллик маош 10 миллион евро қилиб кўрсатилади. Бундай ҳолатда нигериялик футболчи айни дамда А Серияда энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Томонлар шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда. Амалдаги келишув эса 2025 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira