"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди

Administrator
19 авг 2025, 22:25
Мигель Гутьеррес "Наполи" жамоаси сафига қўшилди.

Неаполь клуби "Жирона"нинг 24 ёшли ҳимоячиси билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Тhe Athletic нашрининг хабарига кўра, келишув суммаси 18 миллион еврони ташкил этган. Яна 2 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.

Гутьеррес Ла Лиганинг ўтган мавсумида 29 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 5 та гол узатмасини бажарган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: sscnapoli.it