"Наполи" жамоа етакчиларидан бирини йўқотди
02 дек 2021 17:16
Янгиликлар
"Наполи" жамоа етакчиларидан бирини йўқотди
"Наполи" жамоанинг бош ҳимоячиси Калиду Кулибалидан айрилди.
Сенегаллик футболчи кеча бўлиб ўтган "Сассуоло" (2:2)га қарши Италия чемпионати 15-тур доирасидаги ўйинда жароҳат олди.
Ўйинчи тиббий кўрикдан ўтди ва унда сон жароҳати аниқланди. Шу сабаб Кулибали лазаретда 2-3 ҳафта бўлади, бу ҳақда Неаполь клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Калиду жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар