"Наполи" ҳужумчиси "Ювентус"га ўтишга тайёр

Mirjalol Normatov
19 апр 2020, 14:27
"Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Милик "Ювентус"га ўтишни истамоқда.

"Tuttosport" хабарига кўра, "Ювентус" ҳам айни дамда польшалик ҳужумчининг трансферига қизиқиб қолган, бироқ томонлар ҳали музокаралар олиб боргани йўқ. Унинг хизматларига "Милан" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Ушбу мавсумда 26 ёшли Милик "Наполи" таркибида 22 ўйинда 12 гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›