

Ижара 2018 йилнинг 30 июнигача белгиланган.
Футболчи ўз ватанида "Слобода" ва "Цревна Звезда" клублари шарафини ҳимоя қилган. У Сербиянинг пойтахт клубидан "Торино"га ўтди. 2016 йилнинг август ойида Неаполь клуби уни ижарага олди ва кейинроқ футболчини харид қилди. 2016/17 мавсум давомида Максимович 12 марта майдонга тушиб, 1та гол урган. Жорий мавсум Никола "Наполи" сафида 4та ўйин ўтказди.
Максимович 2012 йилнинг 31 май куни Сербия терма жамоаси сафида дебют қилган.




