

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, неаполликлар 22 ёшли норвегиялик учун 3 млн евро таклиф қилишмоқда. Англия клуби футболчи учун кўпроқ хоҳламоқда, аммо "Наполи" трансфер борасида келишувга эришишига ишонмоқда.
Остигард 2022 йилнинг январидан бери "Женоа"да ижара асосида ўйнамоқда. У жамоа таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Transfermarkt ўйинчини 4 миллион еврога баҳоламоқда.



