"Наполи" Азмун учун энг қиммат футболчисини сотиб юбормоқчи. Нега?

Alisher
27 апр 2020, 17:10
"Наполи" "Зенит" форварди Сердар Азмун билан шартнома имзолаш имкониятини қўлдан бой бермоқчи эмас.

Неаполликлар эронлик футболчи учун ўзининг энг қиммат футболчисини сотиб юборишга тайёр.

Италияликлар бу орқали Европа Иттифоқи паспортига эга бўлмаган футболчи учун ўрин ажратишмоқда. Шундай қилиб жамоани мексикалик Лосано тарк этиши мумкин.

Агар Азмун билан музокаралар муваффақиятли ўтса, "Наполи" ярим ҳимоячи Ирвинг Лосано билан хайрлашади. Неаполь клуби уни ПСВдан 38 миллион евро эвазига харид қилган эди. Аммо, у янги жамоасида ўзини яхши кўрсата олмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gazzetta.it