"Наполи" А Сериядаги энг яхши стартини такрорлади

Aslanov Jasurbek
1 ноя 2021, 01:36
"Наполи" Италия чемпионатининг 11-турида "Салернитана"ни мағлуб этди (1:0).

Лучано Спалетти шогирдлари 11 учрашувда 10 ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган ҳолда 31 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.

Бу натижа "Наполи" учун ўз тарихида иккинчи бор мавсумдаги энг яхши старт бўлди. "Наполи" илк марта 2017/18 йилги мавсумда Маурицио Сарри бошчилигида буни уддалаган, аммо клуб якунда чемпионлик пойгасида "Ювентус"га имкониятни бой берганди.

Ҳозирда "Наполи" туринликлардан 16 очко олдинда бормоқда. Бир ўйин кам ўтказган "Милан" 28 очкога эга бўлган ҳолда неаполликларни тақиб этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›