UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Намангандаги Тошкент дербисида 7та гол урилди Янгиликлар

Намангандаги Тошкент дербисида 7та гол урилди

Тўрақўрғонда бўлиб ўтаётган "Олим Аҳмедов Кубоги" хотира турнирида бугун 2-тур учрашувлари ўтказилди.

"Келажак юлдузлари" компанияси томонидан ҳар йил анъанавий тарзда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Кубоги ўтказиб келинаётганидан хабарингиз бор. Бугун "Одил Аҳмедов ФА"нинг 2008 йилларда таваллуд топган жамоалари пойтахтнинг яна бир жамоаси, "Локомотив" клубига қарши баҳс олиб бордилар. Турнинг энг қизиқарли ўйини шу бўлди деб айтсак ҳам бўлаверади. 4:1 ҳисобида олдинга бораётган Зайниддин Тожиев шогирдлари иккинчи бўлимда 2та тўп ўтказиб юбордилар.




2007 йил туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган мусобақанинг бугун гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари ўтказилди. Натижалар қуйидагича кўриниш олди:

"А" гуруҳи: "Локомотив" (Тошкент), Наманган терма жамоаси (Наманган), "Одил Аҳмедов ФА" (Тошкент), "Аҳмад" (Қўқон).

"B" гуруҳи: РОЗСК ОА (Тошкент), "Бунёдкор" (Тошкент), Самарқанд ФА (Самарқанд), "Фаровон" (Марғилон). 


"А" гуруҳи. 2-тур. 15 декабрь

Наманган ТЖ - "Аҳмад" 8:0

"Локомотив" - "Одил Аҳмедов ФА" 3:4


"B" гуруҳи. 2-тур. 15 декабрь

РОЗСК ОА - "Бунёдкор" 3:0 

Самарқанд ФА - "Фаровон" 1:2


Кеча бўлиб ўтган 1-тур учрашувларида жами 13та гол урилганди. Бугунги ўйинларда эса 21та гол урилди. Энг йирик ҳисоб Наманган терма жамоаси иштирокидаги баҳсда қайд этилди. Умуман олганда бугунги учрашувларнинг ҳар бири ниҳоятда қизиқ кечди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 18 декабрга қадар давом этади. Эртага гуруҳ босқичида сўнгги тур ўйинлари ўтказилади. 



"А" гуруҳи. 3-тур. 16 декабрь

13:00."Аҳмад" - "Локомотив"

11:00. Наманган ТЖ - "Одил Аҳмедов ФА"

 

"B" гуруҳи. 3-тур. 16 декабрь

12:00. "Бунёдкор" - Самарқанд ФА

14:00. РОЗСК ОА - "Фаровон"



Ким нечта гол урди?

Шу ўринда тўпурарлар рўйхатига ҳам назар ташласак.

"Олим Аҳмедов Кубоги-2020" мусобақаси гуруҳ босқичи 2-турдан кейин "Локомотив" футболчиси Абраев Қувонч 5та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда. 8 нафар футболчи ҳисобида иккитадан гол бор. Бошқа футболчилар биттадан тўп киритган.



5 - Aбраев Қувонч ("Локомотив")

2 - Валижонов Aбдулборий ("Одил Аҳмедов ФА")

2 - Жўрабоев Aмирхон ("Одил Аҳмедов ФА")

2 - Худойберганов Шоҳрух ("Локомотив") 

2 - Ҳабибуллаев Муслим (РОЗСК ОА)

2 - Олимов Мужоҳиддин ("Фаровон")

2 - Файзуллаев Муҳаммадюсуф ("Одил Аҳмедов ФА")

2 - Шамсиддинов Қутфиддин (Наманган ТЖ)

2 - Зокиров Фозил (Наманган ТЖ)

1 - Муродов Ғиёсиддин ("Локомотив") 

1 - Раҳимов Элбек ("Локомотив")

1- Рустамов Жамшид ("Одил Аҳмедов ФА") 

1 - Ҳусанов Ҳожиаҳмад (РОЗСК ОA)  

1 - Неъматбеков Мухтор (РОЗСК ОA)

1 - Носиржонов Муҳаммадали ("Фаровон")

1 - Мосинов Иброҳим ("Фаровон")

1 - Тўлаганов Даврон (РОЗСК ОА)

1 - Эшмаматов Оғабек (Самарқанд ФА)

1 - Шамситдинов Aбдурахмон (Наманган ТЖ), 

1 - Эргашев Aбубакир (Наманган ТЖ).

1 - Отабоев Шаҳбоз (Наманган ТЖ)

1 - Жамолов Абдуллоҳ (Наманган ТЖ)

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика