UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  7 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Наманганда ўзига хос футбол шоуси Янгиликлар

Наманганда ўзига хос футбол шоуси

Теглар :  Наманган
“Миллионлар ўйини” бўлмиш футболнинг мафтункор сеҳри бўлакча. Айнан футбол туфайли бир-бирини танимайдиган кишилар дўстга айланадилар.
Қисқа қилиб айтганда, футбол барчани бирлаштирадиган кучдир. Наманган вилоятида истиқомат қилаётган фахрийлар ва Фарғона вилояти фахрийлари ҳам футбол орқали бир-билари билан танишдилар ва бугунги кунда чинакам дўстга айландилар. Ҳозирги кунга келиб улар ўртасидаги муносабатга барча ҳавас қилади. Улар худди ака-укадек қадрдон бўлиб кетишган.

Мана уч йилдирки, улар ўзаро тўпланиб, футбол турнирини ташкил этишади. Бу орқали уларнинг дўстликлари янада мустаҳкамланади. Фахрийларнинг навбатдаги учрашувлари

Наманганда бўлиб ўтди. Аниқроғи, Наманганда ўзига хос футбол шоуси ўтказилди.

Фарғоналик фахрийларнинг бу сафарги ташрифлари ўзгача бўлди. Меҳмонларни кутиб олиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида ташкил этилди.
Шундан кейин барча фархийлар бирлашиб, Уйчи туманида яшовчи майдондаги дўстлари Абдусамат Отахонов хонадонига ташриф буюришди. Абдусамат ака яқинда мусулмонларнинг бешинчи фарзи бўлмиш – Муборак Хаж сафарида бўлдилар ва хаж ибодатини адо этиб қайтдилар. Футбол шоуси Абдусамат Отахоновни зиёрат қилиш билан бошланди.

Наманганлик ва риштонлик фахрийларнинг кейинги манзили – “Навқирон” жамоасининг собиқ аъзоси Фазлиддин Баҳромовнинг хонадони бўлди. Бундан бир йил олдин Фазлиддин ака фахрийлар сафида майдонда тўп сурар эдилар. Аммо бешафқат ўлим у кишининг орамиздан эрта олиб кетди.  Мусобақа иштирокчилари Фазлиддин акани ёдга олиб, у кишининг ҳақига дуолар ўқишди.

Шундан кейин барча бир дастурхон атрофига йиғилди. Йиғилганларга собиқ футболчи Анвар Боқиев ўзининг хотраларни сўзлаб берди. Анвар Боқиевни фарғоналик катта стажга эга бўлган футбол мухлислари яхши танишади. Анвар ака бир пайтлар “Нефтяник” клубида тўп сурган. Фахрий футболчи ўзининг фарғонада ўтган йилларни мароқ билан ёдга олди.

Эртасига фархрийлар Уйчи туманида Косонсой тумани сари йўл отландилар. Футбол ўйинлари айнан Косонсой туманида бўлиб ўтди.
Бу галги турнирда ҳам тўртта жамоа иштирок этди. Булар, “Навқирон”, “Хотира-79”, “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлар жамоаси. Ушбу жамоалар Косонсойда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Дастлаб “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлари майдонга тушишди. Ушбу ўйин голларга бой тарзда ўтиб, 9:7 ҳисобида риштонликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Иккинчи жуфтликда “Навқирон” ва “Хотира-79” ўзаро куч синашди. Ўйинда рақибдан ҳар тамонлама устун келган “Навқирон” фахрийлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Хотира-79”  ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун кечган баҳс ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўйининг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад косонсойликларга кулиб боқди – 3:2.

“Навқирон” фахрийлари эса финалда “Риштон” туманидан ташриф буюрган фахрийларни 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, бош соврин эгасига айланишди.

60 ёшдан ошган ва айни дамда кексалик гаштини сураётган фахрийлар иштирокидаги футбол шоуси юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаш жоиз. Фахрийларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Мусобақа қатнашчилари уйларини хурсанд ҳолда қайтишди. Фахрийлар ўртасида ўтказилган ушбу футбол шоуси барчада бирдек ёқимли таассурот қолдирганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Мана шундай шоуни юқори даражада ташкил этган Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ва Мамадали Мўминовларга иштирокчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Аброр Деҳқонов
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика