UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  32 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4

Наманган вилояти Футбол Ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков қандай ваъда берди? Янгиликлар

Наманган вилояти Футбол Ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков қандай ваъда берди?

Фарғона водийсида стадионларни инспекциядан ўтказаётган ПФЛ комиссияси “Қўқон-1912” стадионини текширгач, Наманганга ташриф буюрди ва “Навбаҳор” футбол клуби стадионини испекциядан ўтказди.

Айни дамда, “Навбаҳор” футбол клуби стадионида чим талабга жавоб бермайдиган даражада, шунингдек, трибуналарда ҳам кичик муаммолар мавжуд.

Аввалроқ хабар берилганидек, ЎзПФЛ келаси мавсумдан бошлаб футбол клубларига жиддий талаблар қўйган ва клублар ҳозирдан келаси мавсум учун тайёргарликни бошлаши ва ПФЛни бундан хабардор қилиб бориши шарт. Бу масала “Навбаҳор” футбол клубига ҳам етказилди ва клуб келаси мавсум учун тайёргарлик бошланганини бизга маълум қилди.

Наманган вилояти Футбол Ассоциацияси биринчи Вице-президени Шамшод Сариков бу ҳақда биз билан суҳбатда шуни маълум қилди:

“ПФЛ талаблари асосида стадионда ишни деярли бошладик. Биз барча талаблар ҳақида хабардомиз ва албатта буни бажаришга тайёрмиз. Биринчи навбатда муаммо – чим масаласини албатта ҳал қиламиз. Айтишим мумкинки, “Навбаҳор” клуби стадиони чими барча халқаро стандартларга ҳамда ОФК ва ФИФА стандартларига жавоб берадиган тарзда янгиланади”, - дейди вилоят Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти.

“Чим масаласи бўйича келишувга эришдик ва бу борада шартнома тузилади. Наманганга ташриф буюрган мутахассислар билан маслаҳат қилдик. Ваъда беришим мумкинки, стадион келаси мавсумга тайёргарликни катта масуълият билан олиб боради. Дренаж, чим ва бошқа жиҳозлар янгиланади. Шунингдек, ПФЛ мутахассислари билан стадиондаги СИП ўриндиқларни янгилаш масаласида гаплашдик. Айтишим мумкин, клуб стадионида барча талаблар бажарилади”, - деди Сариков.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика