Наманган вилояти ҳокими "Марказий" стадионига ташриф буюрди
14 янв 22:15
Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими "Марказий" стадионига ташриф буюрди
Янги мавсум олдидан Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов "Навбаҳор" уй учрашувларини ўтказадиган "Марказий" стадионига ташриф буюрди.
"Вилоятимиз раҳбарини Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва "Навбаҳор" ПФК вице-президенти Отабек Саматов бошчилигидаги клуб ҳамда "Марказий" стадиони раҳбарияти ва ходимлари кутиб олишди.
Шавкатжон Абдураззоқов "Марказий" ҳамда захира стадионлари майдонлари, клуб қароргоҳини янги мавсумга пухта тайёрлаш, ОФК, ЎФА ҳамда ПФЛ талабларига жавоб берадиган даражада ҳозирлаш, шунингдек, захира стадионидаги фитнес залини бу йилги мавсум бошлангунига қадар қуриб битказиш борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди", — дейилади клуб хабарида.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар