UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:43Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон". Таркиблар маълум  3 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  0 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  2 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  11 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  14 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  7

Наманган шаҳри ҳокими "Навбаҳор"нинг келажагини ёшлар билан қурмоқчи Янгиликлар

Наманган шаҳри ҳокими "Навбаҳор"нинг келажагини ёшлар билан қурмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифидан сўнг Наманган шаҳри ҳокими этиб Шавкатжон Абдураззоқов тайинланган эди.

13 июль куни "Навбаҳор" клубининг раҳбарлари ва футболчилари ўртасида ҳокимиятда йиғилиш бўлди. Унда Шавкатжон Абдураззоқов клубнинг янги президенти сифатида таништирилди. Мураббий ва футболчилар билан суҳбатдан сўнг клуб президенти куни кеча янги режасини тадбиқ этди.

Унга кўра, бир неча йиллардан бери асосий таркибнинг соясида беэътибор қолиб келаётган "Навбаҳор" клубининг ўринбосарларига янги база тақдим этилди. Энди наманганлик ёшлар Тошбулоқдаги стадиондан база сифатида фойдаланадилар. Шу кунгача "Навбаҳор" ўринбосарлари дуч келган майдонда шуғулланиб юргандилар. Энди асосий таркибдан ташқари жамоанинг ўринбосарлари ҳам назоратда бўлишади.

Ундан ташқари жамоа ўринбосарларининг бюджети алоҳида бўлади. Асосий таркибнинг натижаларидан қатъий назар ўринбосарлар қийналмай ўз ишида давом этади. Ўринбосарлар жамоасининг ўз мураббийлар штаби ва бошқарувчи-менежери бўлади. Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад, яқин йиллар ичида "Навбаҳор"нинг асосий таркибига яхши футболчиларни тарбиялаб бериш ва йўқолиб бораётган ишончни қайтариш. Бугунги кунда "Навбаҳор" ўринбосарлари 16 жамоа ичида, 16-ўринни банд этиб турибди.

Мазкур лойиҳани, Наманганда фаолият бошлаётган Одил Аҳмедов академияси билан чамбарчас боғласа, иш сифати янада сифатли бўлишини айтиш мумкин.

Клуб президентининг бошлаган хайрли ишига омад тилаймиз!


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика