Наингголан "Ювентус" ва "Челси"ни рад этгани ҳақида гапирди
14 фев 2022 12:17
Янгиликлар
Наингголан "Ювентус" ва "Челси"ни рад этгани ҳақида гапирди
"Рома" ва "Интер" собиқ ярим ҳимоячиси Ража Наингголан қай тарзда "Челси" ва "Ювентус"га рад жавобини берганини айтди.
"Менга пулнинг қизиғи йўқ. Агар пул ҳақида ўйлаганимда, менда умуман бошқа карьера бўлган бўларди. "Кальяри"дан сўнг "Ювентус"га ўтишим, шунингдек фаолиятимни "Челси"да давом эттиришим мумкин эди, аммо ўзлигимча бўлишни ва ўзимни ажойиб ҳис қилган шаҳарда яшаш учун қолишни афзал кўрдим.
"Рома" билан Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар борганимизда, мени қолишга кўндиришди, аммо Мончи келганда, улар мени таркибда қолишимни исташмади", - дейди Наингголан.
33 ёшли футболчи айни дамда "Антверпен"да ўйнамоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар