Наингголан собиқ клубига қайтиши мумкин

17 июл 2019, 21:20
Италиянинг "Кальяри" жамоаси "Интер" ярим ҳимоячиси Раджа Наингголанни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди. 31 ёшли белгиялик "Интер" бош мураббийи Антонио Контенинг режаларига кирмаётгани, у "нерадзуррилар" билан ҳамкорликни давом эттирмаслигини билдиради. 

Қайд этиш керак, Раджа 2010-2014 йилларда "Кальяри" сафида ўйнаган. 2014 йили эса у Римнинг "Рома" клубига ўтди ва 4 мавсум "бўрилар" шарафини ҳимоя қилган.

Ўтган мавсум Наингголан А Сериянинг 29 ўйинида "Интер" учун 6 та гол ва 3 та ассистни қайд этди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia