

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 33 ёшли бельгиялик футболчи "Кальяри"га эркин агент мақомида ўтишни келишиш учун Сардинияга ташриф буюрди.
"Кальяри" унга бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.
Ўйинчи ўтган мавсумни айнан шу жамоада ўтказди ва 22та ўйинда 2та гол уришга эришди.



