Наҳотки! "Реал" етакчиларидан бири Евро-2024дан кейин фаолиятини якунлайди
01 фев 2024 16:11
Янгиликлар
Наҳотки! "Реал" етакчиларидан бири Евро-2024дан кейин фаолиятини якунлайди
Ярим ҳимоячи Лука Модрич ёзда "Реал"дан кетиши аниқ.
Маълумотларга қараганда, хорватиялик бу мавсум ёшроқ жамоадошларининг жароҳатлари туфайли ҳам кутилганидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганини тушуниб турибди. Кейинги мавсумда эса Лука ҳам рақобат, ҳам ўзининг спорт формаси туфайли нисбатан камроқ вақтни майдонда ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик мадридликлар сафида 2012 йилдан буён тўп тепади.
Модрич хизматларига МЛС ва Саудия Арабистонидан қизиқиш борлиги айтилганди. Бироқ, агарда футболчига муносиб таклиф келиб тушмаса, Лука Евро-2024да Хорватия шарафини ҳимоя қилади ва ундан кейин фаолиятини якунлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар