

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальосни ўз жамоасида кўрмоқчи, деб хабар берди "Relevo". Бу ҳақда у аллақачон клуб раҳбариятига айтган.

Себальоснинг трансфери "Бавария" учун текинга тушади, чунки Дани ёзда эркин агентга айланади. "Реал" Себальосга янги шартнома таклиф қилишни режалаштираётган бир пайтда 26 ёшли ярим ҳимоячини қўлга киритиш осон бўлмайди.



