

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсман Мануэль Нойерни терма сардорлигидан маҳрум қилди. 2024 йил ўтказиладиган Европа чемпионатида немислар сардори Илкай Гюндоган бўлади.
Bild нашрининг хабар беришича, Нойерда асосий таркибда тушиш учун кафолат бошқа қолмаган. Дарвозабон сафга қайтганидан сўнг, таркиб учун рақобат қилишга мажбур.
Маълумот учун, Нагельсман Германия термасини 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери бошқариб келади.



