Начо: "Чемпионлар лигасидаги ғалаба "Реал"нинг Пикега берадиган энг яхши жавоби бўларди"

Aslanov Jasurbek
19 май 2016, 13:55
"Реал" ҳимоячиси Начо "Барселона" футболчиси Херард Пикенинг сўзларига изоҳ берди.

Олдинроқ Пике қуйидаги сўзларни айтган эди: "Мадридда фильмлар олаверишсин, "Барселона" эса совринлар ютишда давом этади".

"Пике гапиришни жуда ёқтиради, у рақобатни севади. Херард доимо "Реал" борасида кесатиб гапиради. Мен эса бу иш билан шуғулланишни истамайман. Пике бу гапларни нега айтганини ҳам тушунмадим. Чемпионлар лигасидаги ғалаба "Реал"нинг Пикега берадиган энг яхши жавоби бўларди" - дейди Начо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca