Мюллер ва Клостерманн Венгрияга қарши ўйнамаслиги мумкин
Alisher
23 июн 2021, 14:01
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер ва ҳимоячи Лукас Клостерманнинг Венгрияга қарши Евро-2020 доирасидаги ўйинларда иштирок этиши сўроқ остида.
УЕФА матбуот хизматининг хабарига кўра, икки ўйинчи ҳам ўйин олдидан умумий гуруҳдаги машғулотларда иштирок этишмади. Улар жамоадан алоҳида шуғулланишди.